Биз ҳақимизда нималарни биласиз?

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди


Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонунларини ижро этиш ҳамда тадбиркорликни бундан буён ривожланиши учун мўътадил иқлимни яратиш ва табиркорларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузурида Ҳакамлик суди ташкил қилинди.
 
Ҳакамлик муҳокамаси иқтисодий низоларни ҳал этишнинг самарали механизми бўлиб, низоларни ҳал этиш тартибида махфийликни, тезкорликни ва тежамкорликни таъминлаган ҳолда низолашаётган томонларга улар ўртасидаги келишмовчиликларга қарамасдан амалий мулоқотлар, ҳамкорлик муносабатларини сақлаб қолишга йўл қўяди. Ҳакамлик судининг қарори ихтиёрий равишда ижро этилмаган ҳолда, у мажбурий ижро этилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди низоларни ҳал этишнинг самарали механизмини ташкил қилиш орқали юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди.

 

Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди буклетини юклаб олинг