Ҳакамлик йиғими қандай аниқланади?

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди
 
 
 Тошкент ш. 100047, Амира Темура кўчаси 4,6-блок
Телефон./факс: (+998-71) 239-43-29, (+998-90)997-15-26
Ҳ/р: 20212000603781497021 «Асака» банк Тошкент шаҳар филиали.
СТИР: 201794794,  МФО: 00416
 
Ҳакамлик судида тарафларнинг йиғими миқдори қуйидагича:
 
1. Ҳакамлик суди Регламентида назарда тутилган низолар бўйича даъво суммасининг 0,5 фоизи, лекин энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. 
 
2. Номулкий тусдаги даъволар юзасидан тақдим этилган даъво аризалари бўйича даъво баҳосини аниқлаш иложи бўлмаган тақдирда ҳакамлик йиғими энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида белгиланади.
 
3. Ҳакамлик йиғимини ҳисоблаш пайтида тўланиши керак бўлган сумма тўлиқ сонга айлантирилиши мумкин. 
 
ЎзР ССП АЪЗОЛАРИ УЧУН ИМТИЁЗ
 
Даъвогарлар Ҳакамлик судига тақдим қилинган даъво аризасига Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига аъзолиги тўғрисидаги Гувоҳномани илова қилган ҳолларда Низомда белгиланган ҳакамлик йиғимининг 75 фоизини тўлайдилар. 

 

Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди буклетини юклаб олинг